Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Чеферин Чемпионлар Лигасининг янги форматига юқори баҳо берди

Баҳо:
+ | -

УЕФА президенти Александер Чефериннинг таъкидлашича, ташкилотда Чемпионлар Лигасининг янги формати натижаларидан мамнун.

Унинг сўзларига кўра, энди Еврокубокнинг асосий босқичи мухлисларга футбол бериш керак бўлган асосий туйғуни – ноаниқлик ва кутилмаган натижаларни тақдим этмоқда.

«Тажрибамдан келиб чиқиб айтаман: футболда ҳамма ўзгаришни хоҳлайди, лекин ҳеч ким уларни амалга оширишни истамайди. Биз жасорат кўрсатдик ва бунга қўл урдик, қизиқиш билдирган томонлар билан кўп суҳбатлар ўтказдик», – деди Чеферин.

«Аввалги йилларда декабргача қайси жамоалар гуруҳдан чиққанини билардик. Аммо ўтган мавсумда “Манчестер Сити” ва ПСЖ тақдири охирги тургача номаълум бўлди.

Натижанинг ноаниқлиги — бу футболни томоша қилишимизга сабаб бўладиган асосий жиҳат. Агар натижа аввалдан маълум бўлса, футбол қизиқ бўлмайди. Шу жиҳатдан бу катта ютуқ, биз жуда мамнунмиз», – деб қўшимча қилди УЕФА президенти.

Манба: isport.ua
Киритилди: 09:31, 09.10.2025.
Ўқилди: 782 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик