Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

“Реал” раҳбарияти Винисиус Жуниорни огоҳлантирди

Баҳо:
+-2 | -

Мадриднинг “Реал” клуби бразилиялик ҳужумчи Виниусис Жуниорни ёзги трансфер ойнасида сотиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Diario Sport нашрига таяниб Euro-Football хабар берди.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти футболчини бу борада огоҳлантирган. Агар у яқин кунлар ичида клуб билан янги шартномани имзоламаса, ёзда бошқа жамоага трансфер қилинади.

Винисиус ҳамда раҳбарият ўртасидаги келишмовчиликлар узоқ вақтдан бери ОАВ эътиборида бўлиб турибди. Ҳужумчи жамоанинг энг кўп маош оладиган футболчиларидан бирига айланмоқчи. Бироқ мадридликлар футболчининг талабларини қаноатлантирмоқчи эмас. Бразилиялик форвард ҳозирда йилига 20 миллион евро миқдорида маош олади.

Аввалроқ Виниусис жамоани январь ойида ҳам тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққан эди. Жумладан унга Саудия Арабистонининг бир қанча клублари таклиф тайёрлаган. Харидорлар футболчига йилига умумий қиймати 1 миллиард еврога тенг бўлган 5 йиллик шартнома таклиф қилгани айтилганди.

Маълумот учун, жорий мавсум 25 ёшли футболчи барча мусобақалар доирасида жами 10 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйган. Унинг “Реал” билан шартномаси 2027 йил июнь ойига қадар амал қилади. Transfermarkt портали ҳужумчининг қийматини 150 миллион еврога баҳолаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:43, 09.10.2025.
Ўқилди: 4980 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7911]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4557]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3465]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3448]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3065]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2509]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1789]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1769]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1706]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1661]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик