Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Интер" ҳимоячисини 20-25 млн еврога сотишга тайёр

Баҳо:
+ | -

Миланнинг "Интер" клуби марказий ҳимоячиси Янн-Аурел Биссекк январь ойидаёқ жамоани тарк этиши мумкин.

Ёзда "нерадзуррилар" германиялик футболчи учун тахминан 40 млн евро сўраган эди. Маълум бўлишича, у мураббий Кристиан Кивуга унчалик керак эмас, шунинг учун қишда клуб футболчини анча арзонроққа сотишга тайёр бўлади. Bild нашри маълумотига кўра, "Интер" Биссек учун январда 20-25 млн евро атрофида пул сўрайди. Марказий ҳимоячига Англиянинг "Кристал Пэлас" клуби қизиқиш билдирмоқда, шунингдек, Бундеслига вакиллари ҳам даъвогарлар қаторида тилга олинмоқда.

Янн-Аурель Биссекк жорий мавсумда атиги икки марта майдонга тушди. 24 ёшли ҳимоячининг Transfermarkt сайтидаги баҳоланган нархи 35 млн еврони ташкил этади.

Киритилди: 08:13, 11.10.2025.
Ўқилди: 965 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик