Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Португалия бош мураббийи Ирландия устидан қўлга киритилган ғалаба ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ЖЧ-2026 саралаш турнирида Ирландияга қарши қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди.

"Бу айнан биз кутган ўйин бўлди. Ирландия терма жамоаси сентябрь ойидагига қараганда анча кучли эканини кўрсатди ва бу ерга яраланган ҳайвондек келди. Уларнинг жавоб беришини кутгандик. Аммо энг муҳими - хотиржам бўлиш, уларга қарши ҳужумга имкон бермаслик ва стандарт вазиятлардан келадиган ҳар қандай хавфни бартараф этиш эди. Натижада, улар бутун ўйин давомида бирорта ҳам жиддий хавфли зарбани амалга ошира олишмади.

Биринчи голни эртароқ уришимиз керак эди. Тўпсиз ўйинимиз жуда юқори даражада бўлди. Жамоанинг ўзини тутиши менга ёқди - биз ўзимизни йўқотмадик. Бу оғир, аммо мутлақо ҳақли ғалаба бўлди," - дея Мартинеснинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтиради.

Португалия 7 очко тўплаб, F гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Ирландия эса 2 очко билан квартет жадвалининг охирги ўрнини эгаллади.

Киритилди: 07:45, 12.10.2025.
Ўқилди: 576 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9290]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3763]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2545]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2250]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [2026]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1669]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1589]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1554]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1476]

Каземиро АПЛнинг сўнгги туридан кейин янги жамоаси билан шартнома имзолайди [1331]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик