"Челси" Энцо Марески бошчилигидаги илк мавсумида Конференциялар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.
Еврокубок мақоми бўйича учинчи ўринда турувчи финалда "кўклар" "Бетис"ни (4:1) мағлуб этган бўлса, КЎЖЧда "ПСЖ"дан устун келди (3:0).
"Ҳамма "ПСЖ"ни ўша финалнинг фаворити деб ҳисобларди - классик ҳолат. Лекин клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлганимизни ўйлаб, ҳар куни ишга чиқмайман. Мен бу билан шуғулланаман, чунки бу менга ёқади. Эрталаб биз қўлга киритган совринлар ҳақида ўйлаб уйғонмайман," - дея Маресканинг сўзларини келтиради Football Italia.













