Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

ЎФФ йиғилиши: режалар, таҳлиллар ва устувор вазифалар

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футзал федерацияси Президенти Бекзод Маматқулов ЎФФ масъуллари ҳамда терма жамоалар мураббийлари билан навбатдаги ҳисобот йиғилишини ўтказди. Тадбирда Федерациянинг сентябрь ойида амалга оширган ишлари ва октябрь ойидаги устувор вазифалари юзасидан ҳисобот ва режалари тингланди. Шунингдек, терма жамоалар олдида турган  долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда Федерация фаолияти ва Олий лига мусобақаларининг дастлабки учта тур якунлари таҳлил қилинди.

Жумладан, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон 29-миллий чемпионатининг баҳслари Тошкент, Андижон ва Жиззах шаҳарларида уюшқоқлик билан ўтказилгани, жойларда футзал оммалашишига ижобий таъсир кўрсатганлиги, иқтидорли ёш футзалчиларнинг кашф этилаётгани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, янги мавсумдан эътиборан, олий лига жамоаларига 30 дан зиёд легионерлар жалб этилиши мусобақаларга қизиқишни янада оширишга ҳамда маҳаллий футзалчиларнинг касбий маҳорати ўсишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Шу билан биргаликда, ЎФФ раҳбари томонидан жамоалар фаолиятида ҳали мавжуд бўлиб турган камчиликларга ҳам танқидий баҳо берилди.

Хусусан, айрим жамоалар томонидан мусобақа Регламенти талабларини тўлиқ бажарилмаётгани, клубларда тиббиёт ва матбуот хизматларининг етарли даражада фаолият кўрсатмаётгани, таркиблардаги муаммолар, курашсиз бой берилаётган ўйинлар, баъзи жамоаларнинг мусобақаларга тўлиқ мураббийлар штабисиз иштирок этиши, таркибларга 2009 йил ва ундан кейин туғилган футзалчиларнинг жалб қилинмаётганлиги масалалари жиддий танқид остига олинди.

Бу каби камчиликлар нафақат ички мусобақалар даражасига, балки ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимизнинг халқаро майдонлардаги иштироки натижаларига ҳам салбий таъсир кўрсатиши қайд этилди. Мазкур ҳолатлар келгусида такрорланган тақдирда, федерация томонидан тегишли клубларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши алоҳида таъкидланди.

Йиғилишда, ЎФФ раҳбари томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қирғиз Республикасида ўтказилган Осиё кубоги-2026 саралаш мусобақаларида иштироки якунлари алоҳида таҳлил қилинди ва терма жамоа мураббийларининг тегишли ҳисоботлари тингланди.

Шу ўринда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонида ташкил қилинадиган VI Ислом бирдамлик ўйинларига ва ўсмирлар терма жамоаси Баҳрайнда бўлиб ўтадиган III Осиё ёшлар ўйинларига жиддий тайёргарлик кўришларига эътибор қаратилди.

Бу борада Бекзод Маматқулов айни кунларда бошланган миллий жамоа йиғини доирасида футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати, жароҳатлари билан боғлиқ масалаларга тўхталди. Жамоа шифокорларига жароҳат олган футболчилар билан даволаш жараёнини тўғри ташкил этиш, клублар билан мувофиқлаштирилган ҳолда назоратни кучайтириш таъкидланди.

Шунингдек, мураббийлар штабига терма жамоага номзод бўлган футболчиларни клуб мураббийлари билан ҳамкорликда кузатиш, уларнинг мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишига эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 16 октябрь куни Қозоғистонга қарши ўтказадиган халқаро ўртоқлик учрашувини муносиб даражада ташкил этиш, уни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш вазифалари белгиланди. Бундан ташқари, миллий чемпионатнинг 4-тур баҳсларига тайёргарлик, биринчи лига ва ҳаваскорлар ўртасидаги “ЎФФ Президенти кубоги” мусобақасини юқори савияда ташкиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурлиги уқтирилди.

Бир сўз билан айтганда, йиғилишда белгиланган устувор вазифа ва топшириқлар - миллий футзални янада ривожлантиришга, клуб ва терма жамоалар фаолиятини самарали ташкил этишга хизмат қилади.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 21:42, 14.10.2025.
Ўқилди: 639 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.