Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Хави ЖЧ-2026 мусобақасининг асосий фаворити қайси жамоа эканлигини айтди

Баҳо:
+-1 | -

Каталониянинг “Барселона” клуби собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес 2026-йилги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиблик учун асосий даъвогар эканлигини айтди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Хавининг фикрича, мундиалнинг асосий фаворити Испания терма жамоаси ҳисобланади. Шунингдек, мутахассис турнирнинг энг яхши тўпурари ҳамда энг яхши футболчиси “Барселона”нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямал бўлишини тахмин қилди.

Мураббий Марокаш терма жамоасини ҳам алоҳида эътироф этди. Унга кўра, Африка қитъаси вакили чемпионатнинг энг кўп ҳайратга соладиган жамоаси сифатида қайд этилиши мумкин.

Мусобақанинг энг яхши ёш футболчиси сифатида эса “Барселона” сафида тўп сураётган 22 ёшли марказий ярим ҳимоячи Педрини тилга олди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг амалдаги ғолиби Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. Жамоа 2022 йил Қатар майдонларида ўтган мусобақада Францияни (асосий ва қўшимча бўлимлар 3:3, пеналтилар серияси 4:2) мағлуб этиб, бош совринга эга чиққан эди.

Маълумот учун, 2026-йилги Жаҳон чемпионати тарихда илк бор 48 та жамоа иштирокида ўтказилади. Турнир 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади. Мусобақага қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 5 декабрь куни АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги Кеннеди марказида бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:50, 15.10.2025.
Ўқилди: 4071 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [4843]

Испаниялик машҳур ҳакам «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги баҳсли вазиятни таҳлил қилди [4803]

«Барселона» «Атлетико» билан ўйиндаги вазият бўйича УЕФАга шикоят киритиши мумкин [3995]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [2832]

Скоулз «Манчестер Юнайтед»нинг «қора рўйхати»ни тузди: Рўйхатда 8 нафар футболчи бор [2590]

Флик Гавининг кўз ёшлари ҳақида тўхталди [2295]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [2161]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [1982]

«Реал» ҳужумчиси АПЛга йўл олиши мумкин [1727]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [1701]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик