Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

ЎзПФЛ: Октябрь ойида сиз кўришингиз шарт бўлган 5 учрашув

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси ўзининг энг қизғин палласига кириб бормоқда. Ўзбекистон кубоги мусобақасида эса финал яқин.

"Нефтчи" — ОКМК

19 октябрь куни Ўзбекистон Суперлигаси 25-туридан ўрин олган "Нефтчи" ва ОКМК ўйини бўлиб ўтади. 

Виталий Левченко жамоаси чемпионлик учун курашга жиддий киришган. Айни вақтда фарғоналикларнинг "Насаф" билан ўртасидаги фарқ 2 очкони ташкил этмоқда. Шу боис, буёғига "Нефтчи"ни хато қилишга ҳаққи йўқ.

Ўз навбатида, ОКМК жамоаси ҳам медаллар учун курашдан чиққанича йўқ. Модомики шундай экан, Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа ҳам Фарғонага ғалаба илинжида ташриф буюрса ажаб эмас.

ОКМК — "Насаф"

26 октябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган ОКМК ва "Насаф" ўйини бўлиб ўтади.

Ушбу жамоалар ўртасида дастлабки ўйин Қаршида бўлиб ўтган ва бу баҳсда Рўзиқул Бердиев жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шундай экан, ушбу ўйинда ОКМК клуби реванш олишга бор имконияти билан ҳаракат қилади.

Аммо, "Насаф" клуби ҳам айни вақтда очко йўқотадиган ҳолатда эмас. "Нефтчи" клуби "аждарлар"ни изма-из таъқиб этиб келмоқда. Шундай экан, Қарши клуби ҳам Олмалиққа фақат ғалаба учун ташриф буюриши аниқ.

"Навбаҳор" — "Насаф"

30 октябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 27-тури доирасида "Навбаҳор" клуби ўз майдонида Насафни қабул қилади.

Математик жиҳатдан олиб қарасак, "Навбаҳор" клуби медаллар учун курашдан чиққанича йўқ. Унинг устига, жамоа биринчи давра ўйинида "Насаф"га ютқазган. Шу боисдан, Наманган клуби ушбу ўйинни ғалаба билан якунлаш учун бор имкониятини ишга солиши аниқ.

"Бухоро" — "Сўғдиёна"

23 октябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган баҳсда "Бухоро" клуби ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Ушбу ўйин натижа нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга эмасдек кўринар, балки. Аммо Ўзбекистон кубоги мусобақасининг ярим финалида "Бухоро" жамоаси айнан "Сўғдиёна" клубини мағлуб этиб, финалга йўл олганди. Бу ҳолат эса жиззахлик мухлисларнинг ҳафсаласини пир қилди.

Бўлғуси ўйинда "Сўғдиёна" клуби олдида ярим финалдаги хатосини ювиш имконияти бор. Иван Бошкович жамоаси ҳам ушбу имкониятдан фойдаланиш учун бор имконини ишга солиши аниқ.

"Пахтакор" — "Бухоро"

29 октябрь куни мавсумдаги энг муҳим ўйинлардан бири Андижондаги "Бобур арена"да бўлиб ўтади. Шу куни мухлислар Ўзбекистон кубоги мусобақасининг финал ўйинига гувоҳ бўладилар.

"Пахтакор" бир неча йиллардан бери мусобақа финалига йўл ололгани йўқ эди. Жамоа 4 йил деганда яна финалга чиқди. "Бухоро" клуби эса ўз тарихида биринчи бор Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи беллашувига йўл олди.

Ушбу ўйин ғолиблиги жамоаларга нафақат мусобақа ғолиблигини, балки, келгуси йили халқаро мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини ҳам тақдим этиши билан аҳамиятлидир.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 12:38, 15.10.2025.
Ўқилди: 1493 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3835]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2945]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2029]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1900]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1885]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1645]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1595]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1540]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1525]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1368]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.