Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Қозоғистон U21 терма жамоаси мураббийи Ўзбекистонга қарши мағлубиятлардан кейин истеъфога чиқишини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Қозоғистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Денис Мамонов Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қарши ўтказилган икки ўртоқлик ўйинидан сўнг истеъфога чиқишини маълум қилди.

— Тошкентда биз Ўзбекистон жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказдик. Шундай имконият пайдо бўлганида, икки учрашувдан иборат форматни танладик, чунки йигитларимизга халқаро тажриба жамғариш зарур эди. Шунингдек, таркиб кенглигини ҳам синаб кўриш ва барча футболчиларга ўйин амалиёти беришни ҳам хоҳладик.

Афсуски, икки учрашув ҳам мағлуб бўлдик. Андоррага қарши аламли мағлубиятдан сўнг мураббийлар штаби бу ўйин футболчилар кайфиятига жиддий таъсир қилганини ҳис этди.

Ўзбекистонга қарши биринчи ўйинда йигитлар Андорра билан бўлган ўйин учун реабилитация қилиниш ва мухлисларни хурсанд этиш учун ижобий натижага эришиш лозимлигини яхши билишарди. Аммо афсуски, ўйин охирида гол ўтказиб юбордик ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлдик.

Иккинчи ўйинда рақибга дастлабки дақиқаларданоқ босим ўтказишга ҳаракат қилдик ва тез гол урдик, аммо учрашув давомида яратилган имкониятлардан фойдалана олмаганимиз сабабли ютқаздик.

Иккинчи ўйиндан кейин кийиниш хонасида жамоага ёшлар терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимини тарк этишимни маълум қилдим. Футболчиларга ишга бўлган муносабатлари учун миннатдорчилик билдирдим, уларга Европа чемпионати саралаш босқичида омад тиладим ва жамоа бугунги вазиятни тез орада тузатишини тиладим, — деди Мамонов.

Манба: sports.kz
Киритилди: 14:34, 15.10.2025.
Ўқилди: 1584 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3916]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3510]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2598]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2270]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2060]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2047]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [1958]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1784]

Бразилия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқчи эканини айтди [1733]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1503]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик