Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Ўсмир теннисчиларимиз халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этмоқда

Баҳо:
+ | -

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги J30 таснифига кирувчи нуфузли халқаро турнирда ўзбекистонлик теннисчилар муваффақиятли иштирок этмоқда.

Мусобақанинг яккалик беллашувларида ҳамюртимиз Маҳмудбек Бекназаров озарбайжонлик Илҳом Бакшалиев ҳамда нейтрал теннисчи Артём Стариковни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Ушбу босқичда у руминиялик Матей Сукуга қарши кортга чиқади.

Шунингдек, ўғил болалар ўртасида Амир Сафоев грузиялик Гиорги Гвардзелашвилини, Юсуфбек Маликов эса Виталий Фиодарауни мағлуб этди. Энди Амир нейтрал теннисчи Никита Давидовскийга қарши баҳс олиб боради. Юсуфбек эса исроиллик Итай Килимник билан куч синашади.

Жуфтлик баҳсларида Амир Сафоев ва Асилбек Исмоилов тандеми австриялик Крис Жован Губза ҳамда руминиялик Матей Суку дуэтига қарши чорак финалда майдонга тушади.

Киритилди: 23:14, 15.10.2025.
Ўқилди: 810 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.