Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

«Реал» тарихда илк бор клуб акцияларининг бир қисмини ташқи инвесторларга сотиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби мулкдорлик тузилмасини кескин ўзгартириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ўзгариш илк бор ташқи инвесторларга клуб акцияларининг бир қисмини сотиб олиш имконини бериши мумкин, деб хабар берди The Athletic.

1902 йилда асос солинганидан бери «қаймоқранглилар»нинг барча акциялари клуб аъзолари — «сосьос»ларга тегишли бўлган.

Манбаларга кўра, клубда амалда икки алоҳида тузилмага бўлиш ғояси муҳокама қилинган — футбол ва тижорат йўналишлари. Тижорат қисми чипталар сотуви ва телетрансляция ҳуқуқларидан олинадиган даромадлар каби масалаларни бошқаради. Шу ҳолда, айнан шу тижорат бўлими ташқи инвесторларга сотилиши мумкин.

Шу билан бирга, спорт қисми — яъни жамоанинг футбол фаолияти — аввалгидек «сосьос»лар назоратида қолади.

Шунингдек, манба таъкидлашича, клубнинг ҳозирги раҳбарияти шундай тизим яратишни хоҳлаяптики, унга кўра мураббийни тайинлаш ёки ишдан бўшатиш, футболчиларни сотиб олиш ва сотиш каби муҳим қарорлар фақат «сосьос»лар назоратидаги бошқарув кенгаши томонидан қабул қилиниши лозим.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:22, 17.10.2025.
Ўқилди: 1009 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик