Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 25-туридан ўрин олган "Машъал" - "Хоразм" (0:3) учрашувидан сўнг "Хоразм" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз?
— Авваламбор, футболчиларимизга катта раҳмат. Бугун майдонга тушган ҳамма қаттиқ меҳнат қилди, ғалабага бўлган иштиёқ шундоқ кўриниб турди. Натижада йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Лекин кураш ҳали тўхтагани йўқ, олдинда янаям муҳим баҳслар кутмоқда.

— Фуболчиларни алмаштириш борасида фикрингиз?
— Бизга шунга мажбур эдик, чунки кимдир толиқиб қолди, кимдир кичик жароҳат олди. Беш кундан кейин яна ўйин ўтказамиз, ҳамманинг соғлиғи ҳақида ўйлашимиз лозим. Бу ўринда тезроқ тикланиб олишимиз керак бўлади.

— Сизнингча, "Хоразм" хавфли ҳудудни тарк этдими?
— Йўқ ҳали. Биз ҳамон қийин вазиятдамиз. Борган сари ўйинлар кам қоляпти, курашмасак бўлмайди. Бугун олти очколи ўйинни ўтказдик. Агар ютқазиб қўйганимизда жуда қийин вазиятга тушиб қолган бўлардик. Суперлигада қолиш учун астойдил кураш кетяпти, биз ҳам ҳаракат қилишда давом этамиз.

— Худди биринчи даврадаги каби бугун ҳам жамоангиз "Машъал"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу ҳақда фикрингиз?
— Ҳар икки даврада "Машъал"ни мағлуб этган бўлсак-да, бу осон бўлиб қолгани йўқ. Иккала учрашув ҳам қийин ўтди. Ким биринчи гол урса устунлик шу жамоага ўтди. Яна бир бор шогирдларимга ғалаба учун раҳмат.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 22:07, 17.10.2025.
Ўқилди: 749 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик