Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Гакпо учун кечаги ўйин жуда омадсиз ўтди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" Премьер-лига ўйинида ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"га мағлуб бўлди (1:2).

Коди Гакпо мерсисайдликларнинг ягона голини урди, бироқ у бир неча бор гол уриш имкониятига эга эди. Нидерландиялик футболчи рақиб дарвозасининг устунини (тўсини) уч марта нишонга олди. Opta маълумотларига кўра, ҳисоблар юритила бошланган даврдан буён (2003/04 йилги мавсумдан бери) фақат Дарвин Нуньес Англия чемпионатининг битта ўйинида устун ва тўсинга бундан ҳам кўпроқ - тўрт марта тўп теккизган. Эслатиб ўтамиз, уругвайлик ҳужумчи ҳам "Ливерпуль" сафида ўйнаган.

"Манчестер Юнайтед"нинг ҳал қилувчи голини 84-дақиқада Харри Магуайр киритди.

Дарвин Нуньес ўтган ёзда Англияни тарк этиб, Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоасига ўтган эди.

Киритилди: 12:51, 20.10.2025.
Ўқилди: 789 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик