Кириш Регистрация

Инфантино Боливияда жаҳон чемпионатини ўтказишга ваъда берди

Баҳо:
+ | -

Боливияга расмий ташриф билан келган ФИФА президенти Жанни Инфантино ушбу мамлакатда футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказилишига рухсат берди. Бу ҳақда TyC Sports хабар бермоқда.

Инфантино Боливия футбол федерациясининг турли терма жамоаларни қабул қилиши мумкин бўлган биринчи спорт мажмуаси Casa de la Verde очилиш маросимида иштирок этди.

"Жаҳон чемпионатини албатта бу ерга олиб келамиз. Албатта, қандай бўлишини кўрамиз, аммо бу ерда қурилаётган инфратузилма, бу мамлакатда футболга бўлган иштиёқ билан биз уни қўллаб-қувватлашимиз керак", - деди Инфантино.

Инфантинонинг нутқида ва унга ҳамроҳлик қилган амалдорларнинг сўзларида маҳаллий футболнинг асосий муаммоси ҳақида бир оғиз ҳам сўз айтилмади. Йирик турнирларни ўтказиш учун озми-кўпми яроқли бўлган Боливиядаги барча стадионлар кислород етишмайдиган баланд тоғларда жойлашган.

Киритилди: 14:23, 21.10.2025.
Ўқилди: 851 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик