Кириш Регистрация

"Барселона" Фликнинг "Реал"га қарши ўйиндаги дисквалификациясини бекор қилишга уринмоқда

Баҳо:
+ | -

"Барселона" жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг "Реал"га қарши Испания чемпионати ўйини учун дисквалификацияси бекор қилинишига эришмоқчи. Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, пайшанба куни "кўк-анорранглилар" Апелляция қўмитасига апелляция шикояти билан мурожаат қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Флик дам олиш кунлари "Жирона"га қарши баҳсда қизил карточка олганди. Немис иккинчи огоҳлантиришдан кейин майдондан четлатилди. Арбитр мураббийнинг ҳаракатларида қарорга норозиликни кўрди.

"Барселона" апелляциясида айтилишича, ҳакамнинг протоколдаги ёзувлари видеода кўриш мумкин бўлган нарсаларга мос келмайди. Аввалроқ Интизом қўмитаси каталонияликларнинг далилларини қабул қилмаган ва Фликни дисквалификация қилганди. Агар бу шикоят ҳам қаноатлантирилмаса, унда "Барселона" Испания маъмурий спорт трибуналига мурожаат қилиши мумкин.

"Реал" - "Барселона" учрашуви 26 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 17:26, 23.10.2025.
Ўқилди: 931 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4970]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик