Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Футзал: Ҳусниддин Нишонов операция қилинди (фото)

Баҳо:
+ | -

Айни кунларда Қарши шаҳрида мамлакат миллий чемпионатининг 4-тур баҳслари қизғин давом этмоқда. Футзал ишқибозлари эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда "BMB PFC" ўйинчиси Ҳусниддин Нишонов нега майдонда кўринмаётгани ҳақида сўрашмоқда.

Ҳусниддин Нишонов бир ҳафта муқаддам пойтахтимизда жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Жиззахдаги тур олдидан унинг эски жароҳати яна безовта қила бошлаган эди. Ўзбекистон футзал федерацияси кўмаги ҳамда Тиббиёт департаменти тавсиясига биноан, Нишонов ўтган мавсумда Беларусда олган жароҳати жойидан операция қилинди.

Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди.
Ҳозирда Ҳусниддиннинг соғлиги яхши, кайфияти ҳам юқори. Мутахассислар унинг тикланиш жараёнига тахминан бир ярим ой вақт кераклигини айтишмоқда.

Шу боис Ҳусниддин Нишонов терма жамоамизнинг VI Ислом бирдамлик ўйинларидаги иштирокида ёрдам бера олмайди. Аммо Осиё кубоги–2026 финал босқичига қадар у ўз спорт формасини тўлиқ тиклаб олишига умид қилинмоқда.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 18:04, 24.10.2025.
Ўқилди: 889 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЖЧ-2026 дан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки футболчисининг нархи ошди [6079]

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5407]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4419]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3345]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3046]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2919]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2904]

Ольмо Испанияга Жаҳон кубоги топширилаётганда юз ўгириб олган аргентиналиклар ҳақида гапирди [2844]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [2760]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2710]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик