Кириш Регистрация

Мбаппе - "эл-класико" ҳақида: "Биз шунчаки ўйнашни эмас, ғалаба қозонишни истаймиз"

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳужумчиси Килиан Мбаппе "қаймоқранглилар"нинг "Барселона"га қарши ўйини ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, "Эл-класико" 26 октябрь куни Испания чемпионатининг 10-тури доирасида бўлиб ўтади. "Сантьяго Бернабеу"да старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 20:15 да янграйди.

"Клублар миқёсида бу ўйиндан ўзгача нарса йўқ. Уни фақат Чемпионлар Лигасидаги катта ўйинга қиёслаш мумкин. Биз шунчаки ўйнашни эмас, ғалаба қозонишни истаймиз," - дея Мбаппенинг сўзларини келтиради "Реал" матбуот хизмати.

Киритилди: 23:05, 24.10.2025.
Ўқилди: 632 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.