Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

"Бавария" нима учун Шлоттербек билан шартнома имзолай олмаган?

Баҳо:
+ | -

"Бавария"нинг собиқ дарвозабони, клуб бошқарув кенгашида ишлаган Оливер Кан Нико Шлоттербекнинг муваффақиятсиз трансферини эслади.

Мюнхенликлар марказий ҳимоячига унинг "Фрайбург"даги фаолиятидан бери қизиқиш билдиришган.

Охир-оқибат, футболчи "Боруссия Дортмунд"га жалб қилинди ва у ерда ўз позициясида дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди.

"Ҳа, "Бавария" Шлоттербек билан шартнома имзолаши мумкин эди. У ўша пайтда "Фрайбург"да эди ва келажаги ҳақида қарор қабул қилиши керак эди. У ҳали жуда ёш бўлгани учун биз бошқа номзодга ўтдик", деди Кан.

Манба:
Киритилди: 10:55, 25.10.2025.
Ўқилди: 522 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик