Кириш Регистрация

Боуэн "Вест Хэм"нинг омадсиз стартига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

"Вест Хэм" клуби қанот ҳужумчиси Жаррод Боуэн жамоасининг Англия чемпионатининг жорий мавсумидаги муваффақиятсиз старти ҳақида гапирди.

"Болғачилар" АПЛнинг 9 турида атиги 4 очко жамғара олди ва турнир жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.

"Вазиятни ўзгартира оладиган ягона нарса - бизнинг характеримизни кўрсатиб, курашишимиздир. Ҳақиқатга тик қарайлик: биз мушкул аҳволдамиз. Бутун жамоа билан суҳбатлашдик, аммо ҳамма нарса футболчиларнинг ўзига боғлиқ," - деб Боуэннинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Англия чемпионатининг 10-турида "Вест Хэм" ўз майдонида "Ньюкасл"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув 2 ноябрга белгиланган.

Киритилди: 13:30, 25.10.2025.
Ўқилди: 311 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик