Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

«Реал» Винисиусни «Барселона»га қарши ўйиндаги ҳолат учун жазоламайди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лиганинг 10-турида «Барселона»га қарши ўйинда алмашинув вақтида ўзини ножоиз тутгани учун ҳужумчи Винисиус Жуниорни жазоламасликка қарор қилди.

Учрашувнинг 72-дақиқасида бош мураббий Хаби Алонсо Винисиусни майдондан олганидан сўнг, бразилиялик футболчи жуда ғазабланган ҳолда тўғридан-тўғри кийиниш хонасига йўл олган ва мураббий билан қўл сиқишни рад этган. У майдонни тарк этаётганда ўзининг норозилигини очиқ билдириб, ҳатто:

«Мен жамоадан кетаман. Шундай бўлгани яхши. Ҳаммаси жонга тегди», — деган.

Бироқ Marca нашри маълумотига кўра, «Реал» раҳбарияти футболчига нисбатан жарима ёки бошқа интизомий чора кўриш ниятида эмас. Клубда бу масала жамоа ичида ҳал этиладиган вазият, деб баҳоланмоқда ва бу мураббий билан ўйинчи ўртасидаги ички муносабат сифатида қаралмоқда.

Маълум қилинишича, ўйиндан сўнг Винисиус ва Алонсо бир-бирини ғалаба билан табриклашган ва инцидент ёпиқ, деб ҳисобланмоқда.

Шу билан бирга, клуб ичида бразилиялик ҳужумчининг алмашинув вақтидаги хатти-ҳаракатидан мамнун эмаслар. «Реал»да бу ҳолат номуносиб деб баҳоланди ва Винисиус келгусида шундай вазиятлардан тўғри хулоса чиқариши кутилмоқда.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 23:11, 27.10.2025.
Ўқилди: 1586 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик