Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ўзбекистон футзал федерацияси президенти «Бенфика» клуби раҳбарлари билан учрашди

Баҳо:
+ | -

2025 йил 27 октябрь, Лиссабон (Португалия) — Португалия пойтахти Лиссабон шаҳрида Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов ҳамда "BMB PFC" клуби президенти Азиз Маматқулов жаҳонга машҳур «Бенфика» футбол клуби қароргоҳига ташриф буюришди. Ташриф доирасида томонлар ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда «Бенфика» футбол клубининг футзал бўйича Бошқарув директори Мигел Рейс ва клубнинг халқаро ҳамкорлик бўйича Департаменти директори Лоренцо Феррейра иштирок этди.

Учрашув аввалида мезбонлар ўзбекистонлик меҳмонларга «Бенфика» клубининг замонавий инфратузилмаси, ходимлар фаолияти ҳамда футболчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан таништиришди.

Мулоқот чоғида икки мамлакат футзал клублари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш, қўшма машғулотлар ташкил этиш, ёшлар ва ўсмирлар билан ишлаш тизимини ривожлантириш, мураббийлар малакасини ошириш ҳамда Португалиялик мутахассисларни Ўзбекистонга жалб этиш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, келгуси мавсумда клублар миқёсида икки мамлакат мутахассислари учун ўқув курсларини ташкил этиш ва тажриба алмашиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.

Суҳбат давомида «Бенфика» клуби орқали Португалия футзалининг илғор тажрибаларини Ўзбекистонга татбиқ этиш, икки мамлакат футзал федерациялари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув якунида келгуси мавсумда «Бенфика» ҳамда “БМБ ПФС” хусусий футзал клублари ўртасида ўртоқлик учрашувини ташкил этиш, ўзбекистонлик иқтидорли ёшларни Португалиянинг нуфузли клубларига жалб этиш, уларнинг истеъдодини камолга етказиш ҳамда «Бенфика» орқали жаҳоннинг элит клубларига ўтишини таъминлаш масалалари бўйича келишиб олинди.

Томонлар фикрига кўра, ушбу ҳамкорлик нафақат клублар, балки икки мамлакат футзали ривожига ҳам салмоқли ҳисса қўшиши кутилмоқда.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 07:02, 28.10.2025.
Ўқилди: 925 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.