Кириш Регистрация

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Буркина-Фасога йирик ҳисобда имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -1

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси БААдаги йиғини доирасида сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ислом Исмоилов шогирдларига Буркина-Фасо ўсмирлари рақиблик қилди. Баҳс томонларнинг келишувига кўра ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди.

Ўйин юқори суръатда бошланди. Бироқ африкалик футболчилар илк дақиқаларданёқ фаол ҳаракат қилиб, 16-дақиқада Залле Исмоил ҳисобни очди. 28-дақиқада Зонго Муҳаммад иккинчи голни урди ва биринчи бўлим шундай натижа билан якунланди — 0:2.

Иккинчи бўлим бошида Ислом Исмоилов шогирдлари бир қатор алмашинувлар амалга оширишди — Эримбетов ва Абдумуминов ўрнига Турғунов ҳамда Алиев майдонга туширилди.

60-дақиқада яна икки ўзгариш бўлди: Ҳабибуллаев ва Содиқов ўрнига Саидмуродов ва Мурадов ўйинга қўшилди. Бироқ 63-дақиқада Алассана Багаёго жамоамиз дарвозасига учинчи голни киритди.

76-дақиқада Анваров ўрнини Рустамов эгаллади, аммо 83-дақиқада Зонго Муҳаммад дублини расмийлаштириб, ҳисобни 0:4 кўринишга келтирди.

Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон U17 - Буркина-Фасо U17 - 0:4
Голлар: Залле Исмоил (16’), Зонго Муҳаммад (28’, 83’), Алассана Багаёго (63’)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:48, 29.10.2025.
Ўқилди: 4041 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик