Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мураббийлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

ЎФА раҳбарияти терма жамоалар мураббийлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи, ўқув-машғулот йиғинлари натижалари ҳамда кейинги мусобақаларга тайёргарлик режалари билан танишди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилиш давомида ҳар бир ёш тоифасидаги мураббийларга тайёргарлик жараёнида замонавий технологиялардан фаол фойдаланиш, мураббийлар штабларида эса доимий равишда таҳлилчилар, селекционерлар ва жисмоний тайёргарлик бўйича юқори малакали мутахассислар фаолият юритиши лозимлиги таъкидланди. Бунинг учун мураббийлар таълими йўналишини янада яхшилаш юзасидан топшириқ берилди.

"Ўсмирлар терма жамоаларимиз ҳар йили Осиё кубоги ва Жаҳон чемпионати йўлланмалари учун кураш олиб боради. Ушбу мусобақаларда юқори савияда иштирок этиш, аввалги натижаларни такрорлаш ва яхшилаш учун жисмоний тайёргарлик, илмий-таҳлил ҳамда тактик йўналишларда кучли мураббийлар зарур. Айниқса, бу ёшда илмий-таҳлилий ёндашув орқали футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак", — деди Равшан Ирматов.

Шунингдек, U-15, U-16, U-18 ва U-23 терма жамоаларимиз бош мураббийлари томонидан ўтказилган йиғинлар таҳлил қилинди. Селекция жараёнини янада кучайтириш, футболчиларни жисмоний ҳамда техник-тактик жиҳатдан пухта тайёрлаб бориш бўйича топшириқлар берилди.

Аёллар футболини ривожлантиришнинг 2025–2029-йилларга мўлжалланган стратегияси муҳокама қилинди. Кичик ёшдаги қизлар терма жамоалари учун футболчи етказиб бериш мақсадида қизлар ўртасида турнирларни кўпайтириш, халқаро ўйинлар ва фестиваллар ташкил этиш орқали селекция жараёнини кучайтириш вазифаси белгиланди.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 14:14, 30.10.2025.
Ўқилди: 832 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4789]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3859]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3717]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3700]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [3028]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2646]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2495]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2226]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1942]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1663]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик