Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов ўз ўрнида, Синдоров пастлади. Нодирбек Якуббоев эса кўтарилмоқда

Баҳо:
+ | -

Жаҳон шахмат федерацияси (FIDE) октябрь ойи якуни бўйича янгиланган рейтингни эълон қилди. Кучли 100 талик рўйхатда Ўзбекистондан 5 нафар гроссмейстер ўрин олди.

Рейтингда норвегиялик Магнус Карлсен 2839 очко билан етакчиликни сақлаб қолди. Унинг натижаси ўзгармаган бўлса-да, биринчи ўринни бой бермади. Иккинчи поғонадан америкалик Ҳикару Накамура жой олди (2813). Кучли учликни эса яна бир АҚШ вакили Фабиано Каруана (2795) якунлади. Ўтган ойга нисбатан Накамуранинг очколари 3 баллга камайган бўлса, Каруана ўз ҳисобига 6 балл қўшиб қўйган. Лекин ўтган ойга нисбатан кучли учликда ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади.

Ўзбекистонлик шахматчилар қандай ўринларни эгаллаган?

Нодирбек Абдусатторов ҳамон Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси бўлиб турибди. Ҳозирда унинг ҳисобида 2750 очко бор. Абдусатторов ҳозирда FIDE рейтингида 12-поғонани эгаллаб турибди. Ўтган ойга таққосласак, Нодирбекнинг очколари ҳам, рейтингдаги ўрни ҳам ўзгаришсиз қолди.

Ўзбекистонлик энг кучли иккинчи гроссмейстер Жавоҳир Синдоров FIDE рейтингида 1 поғона пастлаб, 25-ўриндан жой олди. Унинг очколари ўзгаришсиз қолди (2721), аммо хитойлик рақиби Ю Янгйи октябрь ойида ўз ҳисобида 6 балл қўшиб олди. Натижада, Синдоровни ортда қолдириб, 24-поғонага кўтарилиб олди.

Нодирбек Якуббоев рейтингда кўтарилишда давом этмоқда. У сентябрь ойи якунларига кўра, 5 поғона юқорилаб, 40-поғонани эгаллаб турган эди. Октябрь ойида Якуббоев яна 3 поғона кўтарилди (37-ўрин). Ҳозирда унинг ҳисобида 2689 очко бор. Тажрибали гроссмейстер Рустам Қосимжонов 2671 очко билан 46-ўринни эгаллаб турибди. У ўтган ойда 47-ўринда эди. Яна бир ўзбекистонлик шахматчи Шамсиддин Воҳидов 2640 очко билан 86-ўринни банд этган.

FIDE жамоавий рейтингига кўра, Ўзбекистон Шахмат федерацияси 2607 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:10, 04.11.2025.
Ўқилди: 1855 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.