Кириш Регистрация
13/12 00:45 Лечче 1-0 Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад 1-2 Жирона
13/12 18:00 Атлетико - Валенсия
13/12 19:00 Торино - Кремонезе
13/12 20:00 Челси - Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль - Брайтон
13/12 20:15 Мальорка - Эльче
13/12 22:00 Парма - Лацио
13/12 22:30 Бёрнли - Фулхэм
13/12 22:30 Барселона - Осасуна
14/12 00:45 Аталанта - Кальяри
14/12 01:00 Арсенал - Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе - Эспаньол
14/12 16:30 Милан - Сассуоло
14/12 18:00 Севилья - Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина - Верона
14/12 19:00 Удинезе - Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд - Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм - Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта - Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд - Лидс
14/12 22:00 Женоа - Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Суперлигада чемпионлик учун интрига кучайди: «Нефтчи» Бухорода очко йўқотди

Баҳо:
+ | -

Чемпионлик сари яқинлашиб бораётган "Нефтчи" клуби Суперлиганинг 28-тури доирасида меҳмон сифатида «Бухоро»га қарши баҳс олиб борди.

Учрашув илк дақиқалариданоқ кучли кураш муҳитида ўтди. Ҳар икки жамоа ҳужумкор услубда ҳаракат қилди, аммо дастлабки бўлимда гол қайд этилмади.

13-дақиқада мезбонлар хавфли ҳужум уюштиришди, аммо зарба ноаниқ чиқди. 26-дақиқада Икром Алибоевнинг олис масофадан йўллаган зарбаси озгина ноаниқ кетди. 40-дақиқада Аброр Исмоилов яхши имкониятга эга бўлди, аммо унинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Биринчи бўлим якунида ҳисоб 0:0 кўринишида сақланиб қолди.

Иккинчи тайм бошланиши билан фарғоналиклар фаолликни оширишди. 48-дақиқада Йован Жокичнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ чиқди, бир неча дақиқадан сўнг эса «Нефтчи» ҳисобни очди. Владимир Йововичнинг аниқ зарбаси жамоани олдинга олиб чиқди — 0:1.

Бироқ 58-дақиқада меҳмонлар таркибида жиддий йўқотиш юз берди: Икром Алибоев иккинчи огоҳлантирувдан сўнг майдондан четлатилди. Шу пайтдан бошлаб фарғоналиклар бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишди.

Шунга қарамасдан, «Нефтчи» ҳимояда жипс ўйин кўрсатди, бир неча бор хавфли қарши ҳужумлар уюштирди. Аммо 82-дақиқада «Бухоро»нинг босими ўз самарасини берди — Ясим Томашевичнинг узатмасидан сўнг Доминик Бегич ҳисобни тенглаштирди (1:1).

Учрашув сўнгги дақиқаларида ҳар икки жамоа ғалаба учун ҳаракат қилди, аммо ҳисоб ўзгармади.

Натижада чемпионлик учун кураш кескинлашди. Лекин, ҳамон барча нарса "Нефтчи"нинг қўлида. Жамоа қолган 2 та ўйинда ғалаба қозониши шарт.

Суперлига, 28-тур
«Бухоро» — «Нефтчи» 1:1
7 ноябрь, Бухоро. "Бухоро" академияси стадиони
Голлар: Бегич (82) — Йовович (51)
Огоҳлантиришлар: Марушич (31), Томашевич (50)
Четлатиш: Алибоев (58)
Ҳакам: Аскер Нажафалиев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:18, 07.11.2025.
Ўқилди: 2857 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.