Кириш Регистрация

"Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" АПЛнинг айни вақтдаги иккинчи энг яхши тўпурарига қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

"Брентфорд" ҳужумчиси Игор Тьяго Англия Премьер-лигасининг икки клуби шорт-листида бор. Бу ҳақда Trivela хабар берди.

Миш-мишларга ишонадиган бўлсак, "Тоттенхэм" қишки трансферлар ойнаси очилишидан олдин Тьягонинг атрофидагилар билан боғланиб, унинг позициясини билиб олмоқчи. Бундан ташқари, 24 ёшли форвардга "Ньюкасл" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида Тьяго ўнта учрашувда қатнашиб, олти марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Айни пайтда у бир неча футболчи билан тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринни бўлишиб турибди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Тьягонинг нархи 22 миллион еврога тенг.

Киритилди: 12:46, 09.11.2025.
Ўқилди: 713 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.