Кириш Регистрация

Флик Левандовскининг ўрнига қандай ҳужумчи кераклигини айтди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоага янги ҳужумчи келиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Роберт Левандовски мавсум якунида клубни тарк этади. Каталонияликлар устози 37 ёшли юлдузни алмаштириш қийин бўлишини тан олди, бироқ шунга қарамай, янги форвард билан шартнома имзоланиши мумкинлигини инкор этмади.

«Биз ўзимизнинг фалсафамизга тўлиқ мос келадиган ҳужумчини излашимиз керак, лекин энг муҳими — у гол уришни билиши лозим», — дея Фликнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Managing Barca.

«Кўк-анорранглилар»нинг Хулиан Альварес, Жоао Педро ва бошқа кўплаб форвардларга қизиқиш билдираётгани айтилмоқда, аммо ҳозирча аниқ бир тўхтамга келинмаган.

Якшанба куни «Барселона» ўз майдонида Рафинья Диаснинг дубли ва Жоау Канселунинг голи эвазига «Бетис»ни мағлуб этди (3:1).

Киритилди: 09:09, 18.05.2026.
Ўқилди: 1448 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик