Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Мюллер "Бавария" президентига айланиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Бавария" президенти Герберт Хайнернинг фикрича, Томас Мюллер унинг ўрнини эгаллаши мумкин.

36 ёшли ярим ҳимоячи ҳозирда МЛСнинг "Ванкувер Уайткэпс" жамоасида тўп тепмоқда. У ўтган ёзда шартномаси якунлангач, 18 мавсумдан сўнг "Бавария"ни тарк этганди.

"У клуб фаолиятида иштирок этиши, элчи бўлиши мумкин. Ва у, албатта, менинг ўрнимга ҳам даъвогарлик қилишга ҳақли.

У клубни яхши билади. У ақлли, зийрак йигит, энди унинг халқаро тажрибаси бор.

У яна "Бавария"да, исталган лавозимда ишлай олишини истардим," - деди Хайнер Abendzeitung нашрига берган интервьюсида.

Мюллернинг ўзи ҳозирча клубга қайтиш ҳақида ўйламаяпти, деб ёзади Zeit. "Буларнинг барчаси уйдирма," - деганди у бир неча ҳафта олдин Бавария радиоси эфирида. Ҳозирча футболчи мураббийлик ёки раҳбарлик лавозимини эгаллашни хоҳлаш-хоҳламаслигини ҳал қилгани йўқ.

Киритилди: 17:18, 10.11.2025.
Ўқилди: 563 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик