Кириш Регистрация

Нойер икки шарт билан Германия терма жамоасига қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойернинг Германия терма жамоасига қайтиши истисно қилинмаяпти. Германия футбол иттифоқининг баъзи вакиллари Юлиан Нагельсманни 2026-йилги жаҳон чемпионати арафасида фахрий номзодини кўриб чиқишга кўндирмоқда.

Журналист Тоби Алтшеффлнинг маълум қилишича, Нойер икки шарт билан қайтиши мумкин: агар Марк-Андре тер Штеген "Барселона"да ҳам, бошқа клубда ҳам ўйин амалиётига эга бўлмаса, шунингдек, Нагельсманнинг ўзи 39 ёшли посбонни таклиф қилиш ғоясини қўллаб-қувватласа ва уни миллий жамоа сафига қайтишга шахсан кўндирса.

Келаси йилнинг март ойида Мануэль Нойер 40 ёшга тўлади. Жаҳон чемпионати июнь-июль ойларида АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.

Киритилди: 11:33, 12.11.2025.
Ўқилди: 743 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.