"Ювентус" ярим ҳимоячиси Кефрен Тюрам ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш босқичи ўйинлари учун Франция терма жамоасига чақирилди, дея хабар бермоқда жамоа матбуот хизмати.
24 ёшли француз аллақачон жамоа қароргоҳига етиб келган.
Аввалроқ журналист Фабрис Хоукинс Х ижтимоий тармоғида Тюрамни Эдуардо Камавинганинг тизза ости пайидаги ноаниқлик туфайли чақиришганини маълум қилганди.













