Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл 1-1 Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли 0-0 Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" вингерини қўлга киритмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Бавария" вингерига "Ливерпуль" ва "Ювентус" клублари қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайд ва Турин грандларига Серж Гнабри қизиқ. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport’га таяниб, Transfer News Live хабар берди.

Гнабри билан келаси ёзда эркин агент сифатида шартнома имзолаш мумкин, чунки 30 ёшли футболчининг "Бавария" билан амалдаги шартномаси мавсум охиригача мўлжалланган.

Шу билан бирга, Гнабри учун курашда "Ювентус"га "Ливерпуль" билан рақобатлашиш қийин бўлиши таъкидланмоқда, чунки мерсисайдликларнинг молиявий имкониятлари юқорироқ.

2025/2026 йилги мавсумда Серж Гнабри 15 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва шерикларига тўртта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 22:54, 13.11.2025.
Ўқилди: 776 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.