"Бавария" ўтган ёзда Ник Вольтемадени ўз сафига қўшиб олиш учун узоқ вақт ҳаракат қилди, аммо бунинг ўрнига ҳужумчи Англияга кўчиб ўтди. "Ньюкасл" мюнхенликлардан анча кўпроқ пул таклиф қилди, шунинг учун "Штутгарт" бунга рози бўлди.
"Миллий жамоага келганимда ["Ньюкасл"га ўтганимдан кейин] ҳамма мени табриклади, жумладан, "Бавария" футболчилари ҳам. Биз ҳар доим кимдир олдинга қадам қўйганида бир-биримизни табриклаймиз ва менинг ҳолатим ҳам бундан мустасно эмас. Салбий изоҳлар йўқ. Бундан ташқари, менда алоҳида ҳолатлар бўлган," - дея Вольтемаденинг сўзларини келтиради Bayern & Germany.
23 ёшли форвард "қарғалар" сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол уришга эришди.













