Кириш Регистрация
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Хорватия бош мураббийи: "Черногория жамоатчилиги Модрични кўришга лойиқ"

Баҳо:
+ | -

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич Черногория билан жаҳон чемпионати саралашининг сўнгги ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин 17 ноябрь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.

Хорватлар Фарер ороллари устидан қозонилган ғалабадан сўнг ЖЧ йўлланмасини нақд қилган эди.

"Биз жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритдик ва буни нишонладик. Олдинда бизни қийин ўйин ва мотивацияли рақиб кутмоқда. Ҳозирча энг яхши квалификацияни ўтказишни истаймиз. Биз ғалаба қозонишни истаймиз, максимал мотивация билан борамиз," - дея Даличнинг сўзларини келтиради Хорватия футбол иттифоқи расмий сайти.

"Бошқа футболчиларга имконият берамиз, аммо Лука Модрич ўйнашига ваъда беришим мумкин. Черногория жамоатчилиги Модрични кўришга лойиқ. Лука албатта ўйнайди," - деди Далич.

Хорватия 19 очко, Чехия 13 очко, Фарер 12 очко, Черногория 9 очко, Гибралтар 0 очко жамғарган.

Киритилди: 17:50, 17.11.2025.
Ўқилди: 574 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.