"Милан"нинг собиқ немис ҳимоячиси Малик Тиав мавсум оралиғида мураббийларни алмаштирган ва ҳозирда А Серияда юқори ўрин учун курашаётган "россонерилар"нинг муваффақиятидан ҳайратда эмас.
"Мен ҳайрон эмасман, чунки менинг собиқ ҳимоя ҳамкасбларим Павлович, Габбиа ва Томори жуда яхши ўйнайди. Аллегри қўл остида клуб жуда кучли; Макс тажрибали мураббий. Мен бу мавсумда "Милан"нинг баъзи ўйинларини томоша қилдим ва жамоа жуда яхши ҳимояланмоқда", - дея Тиавнинг сўзларидан иқтибос келтиради pianetamilan.it.
"Милан" ҳозирда А Серия жадвалида учинчи ўринда боряпти.













