Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Вадим Абрамов: «Зарур очколарни қўлдан чиқардик, ўзимиз айбдормиз»

Баҳо:
+ | -

«Динамо» - «Қўқон-1912» (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

«Ўз майдонимиздаги мавсумдаги охирги ўйинда мухлисларимизни хурсанд қила олмаганимиздан афсусдамиз. Барча биздан ғалабани кутганди, афсуски мавсум якуни бизнинг фойдамизга ишламаяпти. Зарур очколарни қўлдан чиқардик, ўзимиз айбдормиз. Ўйингача муаммолар бўлишини билардик, аммо бунчалик кўп бўлишини билмасдик. Рақиб зич ҳимояланди, биз эса якуний зарбани йўллай олмадик, гоҳида эса совуққон ҳаракат қила олмай, шошдик. Марказдаги ўйинчиларни алмаштиришга мажбур бўлдик, чунки жароҳатланганлар кўп эди. Захирадан қўшилганлар эса ўйинни кучайтиришмади.

Плетнёв дисквалификация сабаб ўйнай олмади, Ратинио ва Фирдавс Абдураҳмоновда ҳам жароҳат бор. Икки футболчи машғулотда бир-бири билан тўқнашди ва иккаласининг ҳам тиззаси жароҳатланган. Бундай муаммолар эса ўйинимизга таъсир қилмай қолмади. Ҳожимирзаев жароҳатидан тузалиб, энди сафга қайтди. Агарда бугун гол уриб олганимизда, барча ишларимиз яхши кетаётгандек кўринарди. Бироқ гол ура олмадик. Кейин эса шошила бошладик. Аммо жамоаларнинг вақт чўзишига ҳакамлар жиддийроқ муносабатда бўлиши лозим. Бундай ўйинга бор йўғи 6 дақиқа қўшилаётгани ҳайрон қоларли. Нечта ўзгаришлар бўлди? 10тами? Вақт чўзилиши-чи? Буларнинг барчаси учун эса 6 дақиқа... Қизиқ.

Медаллар учун имконият? Имконият бор. Аммо энди ҳаммаси фақат бизга боғлиқ эмас. Бронза ўзимизга боғлиқ, кумуш эса йўқ. Ҳаммаси қўлимизда эди. Чемпионлик учун ҳам курашда эдик. Охиригача курашамиз.

Ратиньонинг жароҳати? Ҳа, жиддийдек кўринмоқда. «Насаф»га қарши ўйнамайди. Унинг тиззасида жароҳат бор. Операция қилинадими ёки йўқ, билмайман. Буни вақт кўрсатади», - деди Вадим Карленович ўйиндан кейин.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 08:15, 22.11.2025.
Ўқилди: 830 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик