Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Ўзбекистон ФИФАдан бир миллиард доллар миқдорида имтиёзли кредит олишга даъвогар

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони Ривожланиш жамғармаси ва ФИФА ривожланаётган мамлакатларда спорт инфратузилмасига молиявий кўмак бериш учун кучларни бирлаштирмоқда, дея хабар тарқатди ФИФА матбуот хизмати.

«Ривожланаётган мамлакатлар ва уларнинг ФИФАга аъзо-ассоциацияларини қўллаб-қувватлаш бўйича англашув меморандуми имзоланди.

Саудия Ривожланиш Жамғармаси (SFD) томонидан ФИФА талабларига жавоб берадиган стадионлар ва уларга туташ инфратузилмаларни барпо этиш ёки яхшилаш учун имтиёзли кредитлар шаклида 1 миллиард АҚШ долларигача маблағ ажратилади.

Ҳамкорлик ижтимоий интеграцияни кучайтириш, ёшлар имкониятларини кенгайтириш ва спорт орқали иқтисодий имкониятлар яратиш орқали барқарор ривожланишга кўмаклашишни мақсад қилади.

Ушбу имтиёзли кредитлар ёрдамида SFD ва ФИФА миллий ҳокимият тузилмалари билан яқин ҳамкорликда ишлаб, узоқ муддатли иқтисодий барқарорликка хизмат қилувчи ва маҳаллий салоҳиятни ривожлантирадиган лойиҳаларни амалга оширади. Бундан ташқари, ташаббус ривожланиш институтлари, хусусий сектор ҳамкорлари ва минтақавий ташкилотларни жалб қилиш учун старт салоҳиятини яратади. Бу ривожланаётган иқтисодиётга эга давлатларда спортни барқарор ривожлантириш бўйича кенгайтирилиши мумкин бўлган модел сифатида фойда беради», — дейилади ФИФАнинг расмий сайтида.

Таъкидлаш жоизки, ФИФА ўзининг «FIFA Forward» ривожлантириш дастури орқали айнан «ривожланаётган футбол мамлакатлари»га молиявий кўмак кўрсатиб келади. Ушбу рўйхатга, жумладан, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳам кирган.

Манба: sports.kz
Киритилди: 09:53, 27.11.2025.
Ўқилди: 1628 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4398]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2705]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2643]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2630]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2499]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2454]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2427]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2288]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2157]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2148]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик