"РБ Лейпциг" клуби марказий ярим ҳимоячиси Ассан Уэдраогога 100 миллион евро нарх белгилади. Бу ҳақда Bild хабар бермоқда.
Бир ярим йил муқаддам "Шальке"дан 10 миллион эвазига харид қилинган 19 ёшли германиялик хавбек Европанинг энг умидли футболчиларидан бирига айланиб улгурди.
Уэдраого "Вердер"га қарши ўйинда тизза ости пайидан жароҳат олганига қарамай, топ-клублар орасида юқори қизиқишни сақлаб қолмоқда. Германия терма жамоасидаги дебютида у 114 сониядан сўнг гол урди ва бу унинг қийматини янада оширди.
Манбага кўра, ёш футболчини "Арсенал", "Барселона" ва "Ливерпуль" клублари диққат билан кузатиб бормоқда. Уэдраогонинг "РБ Лейпциг" билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади, клубнинг ўзи эса харид суммасидан ўн баробар кўп бўлган навбатдаги трансфер жекпотини қўлга киритиши мумкин.













