Кириш Регистрация

Кроос Винисиус ва Роналду ўртасида танлов қилди

Баҳо:
+ | -

"Реал"нинг собиқ футболчиси Тони Кроос клубнинг амалдаги "еттилиги" Винисиус Жуниор ёки ушбу рақамнинг собиқ соҳиби Криштиану Роналду ким яхшироқ экани ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Немис португалияликни афзал кўрди.

"Ҳатто Винисиус ҳам Криштиануни танлаган бўларди", - дея Крооснинг сўзларини келтиради Tportal портали.

Криштиану Роналду 5 марта "Олтин тўп" соҳиби бўлган. У Мадрид клубида 2009 йилдан 2018 йилгача ўйнаган, 438 та ўйин ўтказиб, 450 та гол урган ва 131 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 08:20, 28.11.2025.
Ўқилди: 1404 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.