Кириш Регистрация

"Ювентус" АПЛ грандлари даъвогарлик қилаётган Йилдизга яхшиланган таклиф билан чиқади

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" Кенан Йилдизни олиб қолмоқчи. "Кекса синьора"нинг турк вингери билан шартномани узайтириш режалари анчадан бери маълум, бироқ келишув шартлари бўйича келишиб бўлмаяпти.

Вазият 20 ёшли юлдузга Англия Премьер-лигаси грандлари қизиқиш билдираётгани билан мураккаблашмоқда. Инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, Рождество олдидан "Ювентус" Йилдизга яхшиланган таклиф билан чиқади: агар манбага ишонилса, футболчи Чемпионлар лигасига йўлланма олинган тақдирда кучга кирадиган бонусларни ҳисобга олган ҳолда йилига 5 миллиондан 5,5 миллион еврогача маош олиши мумкин.

Яқинда Кенан Йилдизнинг агенти билан аллақачон Лондоннинг "Арсенал" клуби вакиллари боғлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳужумчининг амалдаги келишуви 2029 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 08:36, 01.12.2025.
Ўқилди: 614 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.