Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

"Андижон" дарвозабони: "Жароҳатимдан бутунлай фориғ бўлдим"

Баҳо:
+ | -

Маълумки, "Андижон" жамоаси чемпионатнинг сўнгги турида Тошкентда "Бунёдкор"га қарши ўйинда жуда муҳим ғалабани қўлга киритди.

Жароҳатидан фориғ бўлган дарвозабон Элдор Адҳамов ниҳоят яна таркибга қайтди ва "Бунёдкор" билан ўйинда жамоа дарвозасини учрашув давомида тўлиқ ҳимоя қилди.

Элдор клуб матбуот хизматига ортдан қолган жароҳати ва учрашув борасида шундай деди: 

"Бунёдкор" билан ўйингача тўпиғимдаги жароҳат туфайли майдонда тўлиқ машқ қила олмагандим. Фақатгина учрашувдан икки кун олдин умумий гуруҳга қўшилдим. Янги келган мураббийлар штаби ўйнашим зарурлигини айтиб ўтишди. Худога шукр, юзимиз ёруғ бўлди.

Муҳим ва керакли уч очкони қўлга киритдик. Агар учрашувни омадсиз ўтказганимизда ўзимизни ўзимиз муаммога тушириб қўйишимиз мумкин эди. Худога шукр, бундан қутулдик ва бироз бўлса-да, эркин нафас олдик.

Ҳозирда жароҳатимдан бутунлай фориғ бўлдим. Энди Қатарда "Ал-Аҳли"га қарши ҳал қилувчи ўйинга Ҳудо ҳоҳласа, максимал формада етиб бораман", - дейди Адҳамов.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 18:17, 02.12.2025.
Ўқилди: 671 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик