Кириш Регистрация

«Навбаҳор»нинг миллий чемпионатларимиздаги умумий статистикаси қандай?

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 30 ноябрь куни миллий чемпионатимизнинг навбатдаги, 34-мавсуми якунланди.

Кўпчиликни «Навбаҳор»га оид статистик маълумотлар қизиқтиришини ҳисобга олиб, сизларни шундай маълумотлар билан таништиришга аҳд қилдик.

Дастлаб «лочинлар»нинг миллий чемпионатларимиздаги умумий статистикаси борасида тўхталамиз.

Маълумки, «Навбаҳор» миллий чемпионатимизга асос солинганидан буён Суперлига (олий лига)нинг мунтазам 2 иштирокчисидан («Пахтакор» билан биргаликда) бири ҳисобланади.

Ортда қолган 34 та чемпионатда «Навбаҳор» 988 та ўйин ўтказиб, 454 ғалаба, 218 дуранг, 316 мағлубиятни қайд этиб, рақиблар дарвозасига 1585 та гол урган ҳолда, ўз дарвозасидан 1144 та тўп ўтказиб юборган.

Наманганликларнинг 1992-2025 йиллардаги чемпионат баҳсларида жамғарган жами очколари 1580 тани ташкил этмоқда.

Ортда қолган миллий чемпионатларимиз тарихида шу пайтгача Суперлига (олий лига)да қатнашган 40 та жамоа орасида «лочинлар» умумий очколар сони бўйича фақатгина Тошкентнинг «Пахтакор» (жами очколари 2155) ва Фарғонанинг «Нефтчи» (жами очколари 1729) жамоаларидан ортда боришмоқда, холос.

Тўртинчи поғонадаги «Насаф» (Қарши) клубининг умумий очколари эса 1547 тани ташкил этади.

Келаси мавсумда ҳам «Навбаҳор» миллий чемпионатларимиздаги умумий статистикасини анча яхшилайди, деган умиддамиз ҳамда бу борада жамоамизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:19, 02.12.2025.
Ўқилди: 471 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6445]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5300]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3581]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2675]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2269]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2216]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2183]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2175]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2106]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2035]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.