Кириш Регистрация

"Бавария" ҳимоячисини АПЛга қўйиб юборишга тайёр

Баҳо:
+ | -

"Бавария" қанот ҳимоячиси Саша Боэ қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра мюнхенликлар 25 ёшли французни камида 15 миллион евролик таклиф олса, қўйиб юборишга тайёр. Таъкидланишича, Боэ "Кристал Пэлас" эътиборига тушган, бироқ инглиз клуби футболчини ижарага олишни маъқул кўрмоқда.

Боэ 2024 йилда "Бавария" футболчисига айланганди. Бу мавсумда у барча турнирларда 14 та ўйинда майдонга тушди ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Боэнинг "Бавария" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027/28 йилги мавсум охиригача мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари ҳимоячининг нархини 18 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:15, 03.12.2025.
Ўқилди: 1351 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Манчестер Сити” ёзда 12 нафар футболчиси билан хайрлашади — City Xtra [7699]

Рафинья Франция билан ўйинда жароҳат олди [6613]

Лапортанинг орзуси: "Барселона" президенти сотиб олмоқчи бўлган футболчи номи айтилди [5316]

Бразилиялик мухлислар Неймар номини ҳайқиришди - Анчелотти муносабат билдирди [3435]

Европанинг 8 та жамоаси ЖЧ-2026 чиптаси учун курашади: Саралаш финал жуфтликлари [2942]

Рауль Асенсио АПЛга йўл олиши мумкин [2525]

Ўртоқлик учрашуви: Франция бир киши кам бўлиб қолса-да, Бразилияни мағлуб этди (Видеошарҳ) [2472]

"Атлетико" Альварес "Барселона"га кетмаслиги учун унга 10 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр [2338]

«Манчестер Юнайтед» ўз тарбияланувчисини ортга қайтариши учун 50 миллион фунтдан кўпроқ пул сарфлаши керак [1888]

Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасининг Францияга қарши ўйиндаги мағлубиятига изоҳ берди [1843]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик