Кириш Регистрация

Эдегор "Арсенал"нинг Премьер-лигадаги "Брентфорд"га қарши ўйини олдидан фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор жамоасининг Премьер-лиганинг 14-турида "Брентфорд"га қарши ўйинидан олдин ўз фикрларини билдирди.

"Бугун кечқурун яна бир муҳим ўйинимиз бор ва биз яна тайёр бўламиз. "Брентфорд"дан нимани кутишни биламиз. Улар дам олиш кунлари бемалол ғалаба қозонган яхши, ишончли жамоа. Уларнинг сифати бор ва биз уларнинг тайёр бўлишларини биламиз. Биз яна бир қизиқарли ўйинни кутмоқдамиз. Уйда бўлиш яхши ва ишончим комилки, барча мухлисларимиз бугунги ўйинни интиқлик билан кутишади", - дея клуб расмий сайти Эдегорнинг сўзларидан иқтибос келтиради.

Англия Премьер-лигасида ўтказилган 13 та ўйиндан сўнг, "Арсенал" 30 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. "Брентфорд" 19 очко билан 12-ўринда.

Киритилди: 18:07, 03.12.2025.
Ўқилди: 568 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.