"Барселона" марказий ҳимоячиси Эрик Гарсия каталонияликлар билан амалдаги шартномасини узайтиради.
Фабрицио Романо хабарига кўра, 24 ёшли испаниялик футболчи келаси ҳафтада "кўк-анорранглилар" билан 2030 йилгача мўлжалланган шартномага қўл қўяди.
Эрик Гарсия шу кунга қадар "Барселона" учун 135 та ўйинда 7 та гол уриб, 6 та голли узатма берган.













