Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Мареска: "Челси"га Кайседо етишмаяпти"

Баҳо:
+ | -

"Челси" яримҳимоячиси Мойсес Кайседо "Лидс"га қарши кечган ва 1:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйинни ўтказиб юборди. Эквадорлик футболчи "Арсенал"га қарши ўтган ўйинда олган қизил карточкаси учун дисквалификация муддатини ўтамоқда.

"Бизга "Лидс"га қарши ўйинда Кайседо етишмади ва кейинги "Борнмут"га қарши ўйинда ҳам у етишмайди. Мойсес ҳам Коул Палмер сингари биз учун жуда муҳим. Ҳар қандай жамоа бундай даражадаги футболчининг йўқлигидан азият чекади", - деди матбуот анжуманида лондонликлар бош мураббийи Энцо Мареска.

"Челси" ва "Борнмут" учрашуви 6 декабрь, шанба куни бўлиб ўтади. Премьер-лиганинг 14 туридан кейин "кўклар" турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 11:06, 04.12.2025.
Ўқилди: 438 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.