Кириш Регистрация

Мбаппе Роналдунинг "Реал"даги рекордига яқин турибди

Баҳо:
+ | -

Килиан Мбаппе дубль қайд этиб, "Реал"га Бильбаонинг "Атлетик" клуби устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонишга ёрдам берди (3:0).

Француз чоршанба куни бўлиб ўтган Ла Лига баҳсининг 7 ва 59-дақиқаларида рақиб дарвозасини ишғол қилди. 26 ёшли ҳужумчининг ҳисобида 2025 йилда "қаймоқранглилар" сафида 56 та гол бор. Madrid Xtra хабарига кўра, фақат Криштиану Роналду "Реал" сафида бир календарь йилида кўпроқ гол урган - 2012 ва 2013 йилларда мос равишда 58 ва 59 та. Килиан клубнинг португал афсонасини такрорлаш ёки ҳатто ундан ўзиб кетиш учун олдинда яна тўртта ўйин бор.

7 декабрь, якшанба куни Хаби Алонсо шогирдлари Испания чемпионати 16-тури доирасида ўз уйида "Сельта"ни қабул қилади.

Киритилди: 11:24, 04.12.2025.
Ўқилди: 1502 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.