"Кристал Пэлас" марказий ҳужумчиси Жан-Филипп Матета келаси ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда The Sun Football нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, агар "бургутлар" 28 ёшли француз билан янги шартнома борасида келиша олмаса, у бўйича ёзги таклифларни эшитишга тайёр. Клубдагилар Марк Гехи билан боғлиқ воқеани такрорлашни исташмаяпти. "Кристал Пэлас" Матетанинг сотувидан 57 миллион евродан кўпроқ даромад олишни режалаштирмоқда.
Жорий мавсумда Матета барча турнирларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.













