Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Исломбек Исмоилов "Нефтчи" бош мураббийлигидаги илк матбуот анжуманида иштирок этди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, жорий мавсум якунидан сўнг "Нефтчи" ПФКга  Исломбек Исмоилов бош мураббий этиб тайинланди. Шу муносабат билан бугун клуб матбуот ҳизмати томонидан ОАВ вакиллари учун янги мавсум олдидан матбуот анжумани ташкиланди.

Матбуот анжаманида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

-Аваламбор, биринчи навбатда бой тарихга эга, катта армияга эга муҳлислари бор клубни бошқаришни менга ишониб топширишганлиги учун клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Фаолиятимда "Нефтчи" мен учун янги чақирув, янги босқич , катта ишонч ва шу билан биргаликда катта маъсулият ҳамдир.Асосий мақсадларимдан бири муҳлислар меҳрини қозониш ҳамда "Нефтчи" жамоасини янги босқичга олиб чиқиш учун бор кучим билан ҳаракат қилишдир. Булар осонгина ҳал бўлмайди, лекин биз бу йўлда биргаликда жамоа,муҳлислар барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз лозим.

Саволлар:

-Авваламбор сизни "Нефтчи" жамоасида кўриб турганимиздан  хурсандмиз, жорий мавсумда жамоа узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритди. Мавсум олдидан режалар қандай?

-Биринчи навбатда чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш, Элит Осиё чемпионлар лигаси мусобақасида юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиш, шунингдек Фарғона вилояти ҳокимининг ёшларга бераётган эътибори мисолида "Нефтчи" жамоаси академияси ўз фаолиятини бошлади. Академия Ўзбекистондаги энг илғор академиялардан бири бўлиши кўзда тутилмоқда. Келгусида аста секинлик билан жамоа фалсафасини, ўйин услубини ёшларга таянадиган жамоага айлантириш мақсадидамиз. Шу билан биргаликда тажрибали футболчилар орқали ёшларга ўрнак ва майдонда ўрганишлари лозим бўлган жиҳатларни олишлари учун таржрибали футболчиларни ўрни ҳам жамоада муҳим ҳисобланади.

-Жамоамизни 2026 йилда қандай тактик услубда кўрамиз?

-Биринчи навбатда ҳужумкор футболcни тарғиб қиламиз. Лекин дойимий равишда ҳужумкор футбол ўйнашни имкони ҳам йўқ , асосий мақсадимиз муҳлисларга манзур бўладиган чиройли ва сифатли футбол намойиш этиш.

-Янги мавсум олдидан жамоа режалари ҳақида маълумот берсангиз?

-Мавсум олдидан жамоамиз янги йилнинг 5 январ санасида Туркиянинг Анталия шаҳрига ўқув йиғин машғулотларини ўтказиш учун жўнаб кетади.У ерда назорат учрашувларида майдонга чиқиш ҳам кўзда тутилган тутилган. Ўқув йиғин машғулотлари 15 февралда тугайди ва юртимизга қайтиб келамиз.
Умуман олганда янги мавсумга юқори даражада тайёргарлик кўриш назарда тутилган.

-Сизни бош мураббий лавозимида кўриб турганимиздан хурсандмиз. Ўътган мавсумда жамоа нисбатан ҳимоявий футбол ўйнагандек кўринганди. Янги мавсумда ҳужумкор футбол кўришимиз мумкинми?

-Шу ўринда жамоанинг собиқ бош мураббийи Виталий Левченкога яна бир бор миннатдорчилик билдираман. Ҳар бир мураббийнинг футболда ўзининг қарашлари ва ўйин услуби бўлади. Кимдир ҳужумкор, кимдир ҳимоявий футболни ҳуш кўради. Менинг фалсафам айтиб ўтганимдек, ҳимояни эсдан чиқармаган ҳолда ҳужумкор футболни тарғиб қилишдир.

-Шу саволга қўшимча қиламан, биламиз Виталий Левченко 3-5-2 тактикасида футбол ўйнар эди. Агар ушбу мавсумда жамоа ўзаги сақланиб қолинса, сизнинг тактик услубингизга футболчилар мослашиши ҳақида қандай фикрдасиз?

-Албатта, жамоадаги  футболчилар ўз ишини устаси ва профессионаллар ҳисобланади. Улар исталган схема ва тактикада футбол ўйнай олишади. Ўъйлайманки футболчилар билан мослашишда муаммо бўлмайди.

-Кеча клуб матбуот ҳизмати томонидан Ханс-Юрген Гёде ёрдамчингизга айлангани ҳақида хабар берилди. Мураббийлар штаби ҳақида қўшимча маълумот берсангиз?

- Кеча германиялик мутаҳассис Ханс-Юрген Гёде билан шартнома имзоланди. Шунингдек, режага кўра мураббийлар штаби асосан Европа мамлакатларидан жалб қилинади. Бунга сабаб, жамоа келажакда замонавий ва сифатли футбол кўрсатиши инобатга олинмоқда. Бунинг учун албатта вилоят раҳбарига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- Футболда  шаҳсий қобилият (инстинг,сезгирлик) ёки аналитика. Қайси бирига кўпроқ ишонасиз?

- Ҳар иккиси ҳам футболда муҳим жиҳатдир. Футболни инсонлар ўйнайди роботлар эмас. Учрашув пайтида асосан биринчи ўринда таҳлил қилинади. Янги мавсумда бунга катта эътибор қаратамиз. Ўъйинни ривожлантириш бўйича айтиб ўтганимдек, Европадан мутаҳассислар жалб қилинади. Лекин қаердадир инсон ўйин ҳолатидан  келиб чиқиб вазиятни ўзида ҳис қилиши керак. Кўпроқ аналитикага ҳам қулоқ тутиш замонавий футболни қонуни ҳисобланади.

-Ёшлар жамоаси  янги мавсумда сизнинг иш режангизда борми? Уларни янги мавсум учун режалари қандай?

-Хозирдан янги мавсум учун ишлар бошлаб юборилган ва ёшларга катта эътибор қаратилади. Машғулотларга ёш футболчилар жалб қилиш бўйича босқичма босқич режалар тузилган. Асосий мақсадларимиздан бири, иқтидорли футолбчиларни катта футболга олиб кириш ҳисобланади.Бу катта меҳнат талаб қилади. Ўйлайманки, яқин йилларда жамоамиз таркибида бир нечта ёш футболчилар юлдуз бўлиб порлашига бор кучимизни ишга соламиз.

-Айни вақтда футболда стандарт вазиятлар натижа олиб келиш учун асосий қуролга айланмоқда. Саволим шуки, мураббийлар штабида айнан шу жиҳатларга эътибор берадиган мутахассисни кўрамизми?

-Ҳозирга келиб ёрдамчи мураббий штабга жалб қилинди. Олдимизда иккита масала қолди. Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ва дарвозабонлар мураббийи. Бу борада керакли мутахассислар билан боғланганмиз. Барчасини йўлга қўйиб олсак албатта, сиз айтгандек ҳар бир деталларни ўрганиб чиқамиз. Жамоамиз учун муносиб мутаҳассис зарур деб топилса албатта, шундай мутаҳассисни жамоага таклиф қиламиз.
Мураббий ва мутаҳассисларнинг барчаси Европадан келиши кўзда тутилган.

-Жамоага келганингиздан сўнг биринчи навбатда ишни нимадан бошладингиз?

-Аввало тайёргарлик кўриш режалари устида ишладик. Жамоанинг ўзаги сақланиб қолинади. Жамоа аллақачон шаклланган. Футболчиларга ишонч билдирамиз ва шу билан бирга ёш футболчиларни ҳам тарбиялашга катта эътибор қаратамиз.

-  Олдинда Элит лига мусобақаси турибди. Жамоа таркиби кучайтириладими?
- Элит лига учун тайёргарлик бошланган. Жамоа таркибига келсак, ҳозирги чемпион таркибда жуда катта потенциал бор. Уларга ишонч билдирилса, ўйин услуби тўғри йўлга қўйилса катта салоҳиятга эга футболчиларимиз Элит лигада нималарга қодирлигини кўрсата олади.

-Селекция жараёнига кеч қолмаябмизми ?

- Селекция ишлари амалга оширилмоқда. Барча музокаралар якунига етса жамоа матбуот ҳизмати томонидан эълон қилинади.

-Янги мавсумдаги интрига ҳақида нима дея оласиз?

-"Нефтчи" жамоасининг янги мавсум учун режалари бор. Биз ҳеч қайси жамоадам қўрқмаймиз ва умид қиламизки муҳлислар далдаси билан чиройли гаълабаларга эришиб, уларни хурсанд қиламиз.

-2026 йилда Исломбек Исмоилов "Истиқлол" стадионига келадиган мухлислардан  нима кутмоқда?

-Жорий мавсумда мухлисларимиз статистик жиҳатидан ҳам, муҳлислик этикаси томонидан ҳам мамлакатимизда етакчи бўла олишди. Янги мавсумда ҳам бунданда юқори даражани кутамиз. Хабарим бор, мухлисларимиз янги мавсум учун тайёргарликларни бошлаб юборишди. Ўйлайманки, улар бу йилгиданда кўпроқ жамоани қўллаб қувватлашади ва жамоамиз ҳам шунга муносиб равишда муҳлисларини хурсанд қилишга бор куч ғайратини ишга солади.

Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати
Киритилди: 16:16, 06.12.2025.
Ўқилди: 575 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.