Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Абдураҳмон Комилов: «Тайёргарлигимиз жуда яхши кетяпти»

Баҳо:
+ | -

«Андижон» клуби учун ҳали мавсум якунлангани йўқ. Яхши биласиз, олдинда «Бургутлар»ни ОЧЛ 2 доирасида Қатарда «Ал-Аҳли»га қарши муҳим беллашув кутиб турибди.

Жамоа Тошкентда астойдил машғулотларга киришди. Жамоанинг иқтидорли футболчидан бири Абдураҳмон Комилов ҳам астойдил шуғулланмоқда.

Айтиш керакки, у чемпионатнинг сўнгги турида «Бунёдкор»га қарши ғалаба қозонган учрашувимизда ҳам яхши таассурот қолдирди. Футболчи клуб матбуот хизматига интервью берди.

— «Андижон» чемпионатнинг сўнгги ўйинида Тошкентда «Бунёдкор»ни таслим қилиш орқали Суперлигада тўғридан-тўғри қолди ва плей-оффни четлаб ўтди. Ушбу ўйиндаги ғалабадан кейин катта масъулият бажарилди ва ўзингиз қандай ҳис этдингиз?

— Ассалому алайкум! Охирги турдаги учрашувда барчаси ўз қўлимизда эди. Худога шукурки, бизга берилган вазифани бажардик. Ўша ўйинда ғалаба қозондик ва плей-оффга қолмадик. Ушбу вазифани бажарганимиздан жуда хурсандмиз.

— Энди олдинда жамоамизни Қатарда «Ал-Аҳли»га қарши жуда муҳим ўйин кутмоқда. Бу учрашувда ҳам «Андижон»ни фақат ғалаба қониқтиради. Бўлажак ўйинга тайёргарлик қандай олиб борилмоқда?

— Бу учрашувга келсак, ҳаммамиз тушуниб турибмизки, ғалаба қозонсак гуруҳдан чиқамиз, Худо хоҳласа. Яна бир тарихни яратамиз. Тайёргарлигимиз жуда яхши кетяпти. Насиб бўлса, ушбу учрашувда ҳам ғалаба қозониб, барча мухлисларимизни хурсанд қиламиз.

— Маълумки, ўйин 24 декабрда бўлади. Унгача вақт бор. Оралиқ муддатнинг бироз катталиги биз учун яхшими?

— Бизда чемпионат тугади. Оралиқ эса бироз катта. Лекин биз ҳозирда яхши тайёргарлик кўряпмиз. Олдимизда ўртоқлик учрашувлари бор. Насиб бўлса, ҳаммаси яхшиликка. Муҳими, 24 декабрь куни ғалаба қозонишимиз зарур.

— Жамоамизга Самвел Бабаян бош мураббий этиб тайинланди ва унинг дебюти айнан ОЧЛ 2 баҳсига тўғри келади. Янги мураббий билан ишлаш жараёни сиз учун қандай кечмоқда?

— Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти. Берилаётган кўрсатмаларини бажариб, яхши тайёргарлик кўряпмиз. Насиб қилса, ушбу учрашувда ғалаба қозонамиз.

— Шунингдек, янги мавсумда жамоанинг режалари ва мақсадлари катта. Шуни ҳисобга олганда, янги мавсумдан нималар кутяпсиз?

— Ҳа, тўғри айтасиз. Янги мавсумга режалар катта. Юқори ўринларни эгаллаш мақсади қўйилди. Шу сабабли «Андижон» мухлисларини хурсанд қилиб, совринли ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламиз.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 22:48, 08.12.2025.
Ўқилди: 1451 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик