"Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигасининг 15-турида сафарда "Вулверхэмптон" устидан йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Манкунианликлар сафида голлардан бирига муаллифлик қилган Брайан Мбеумо ушбу ғалабага муносабат билдирди.
"Олға юришда давом этамиз!", - деб ёзди 26 ёшли камерунлик футболчи ўз Instagram саҳифасида.
Мбеумо жорий мавсумда жами 15 та ўйинда 6 та гол уриб, 1 та голли пас берди.













